Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қозоғистоннинг сунъий йўлдошларидан фойдаланади
Давергеодезкадастр қўмитасида Ерни масофадан зондлаш маълумотларини ва юқори аниқликдаги навигация тизимларини қўллаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ер ресурслар, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва «Миллий компания «Қазақстан Ғариш Сапари» АЖ ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Ушбу меморандум доирасида томонлар қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда:
- космик тадқиқот ва изланишлар, технологиялар ва уларни татбиқ қилиш;
- геосервис ва геомаҳсулот кўринишида Ерни масофадан зондлаш натижаларини таҳлил қилиш, янгилаш;
- юқори аниқликдаги сунъий йўлдош жойлашишини аниқлаш тизимини яратиш;
- юқори ва стандарт аниқликда навигация ускуналарини яратиш;
- сунъий йўлдош навигация ускуналарини текшириш учун лаборатория яратиш ва ҳк.
Шунингдек, Меморандум доирасида томонлар Давергеодезкадастр қўмитаси мутахассисларини дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга жорий этиш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга қаратилган космик технологияларни жорий этиш ва масофавий зондлаш тадқиқотларини ўтказиш ва ривожлантириш йўналишларида малака ошириш ишлари ҳақида ҳам айтиб ўтилди.
Мавзуга оид
21:13 / 01.12.2025
“Самарқанд-2028” сунъий йўлдоши орқали олинган суратлар билан ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш мумкин бўлади
21:21 / 25.11.2025
Amazon ўзининг сунъий йўлдош интернети қандай бўлишини кўрсатди
13:08 / 19.11.2025
ОАВ: Россия космосда немис сунъий йўлдошларига таҳдид қилган
20:22 / 23.10.2025