Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX орбитага 1 млн дона сунъий йўлдошни учиришни режалаштирмоқда
Фото: Gabriel V. Cardenas/AFP/Getty Images
SpaceX компанияси космик маълумотлар марказини яратиш учун Ер орбитасига 1 млн дона сунъий йўлдошни учиришга рухсат сўради, деб хабар берди Bloomberg.
АҚШ алоқа бўйича федерал комиссиясига берилган аризага кўра, янги орбитал тармоқ сунъий интеллект билан боғлиқ маълумотларни қайта ишлаш ва сақлашга мўлжалланган.
SpaceX компаниясининг билдиришича, бу лойиҳа сунъий интеллект технологиялари ривожланиши ортидан ўсиб бораётган талабни қондириш учун зарур ҳисобланади.
Сунъий йўлдошларни орбитага Starship ракетаси ёрдамида олиб чиқиш режалаштирилган. Космик маълумотлар марказидаги ҳисоблаш тизимлари радиацион нурлар ёрдамида совутилади, бу эса катта ҳажмдаги сувдан фойдаланишдан воз кечиш имконини беради, энергия таъминоти эса қуёш панеллари ёрдамида амалга оширилади.
Сунъий йўлдошлар бир-бири билан лазерли алоқа каналлари орқали боғланади ҳамда 500-2000 км баландликда жойлаштирилади.
Мавзуга оид
12:49 / 30.01.2026
Берлин баллистикага қарши янги сунъий йўлдош дастурини бошламоқда
07:50 / 07.01.2026
Инфографика: сунъий йўлдошларга қарши қуролга эга давлатлар
13:25 / 29.12.2025
Россия ракетаcи Эрон сунъий йўлдошларини космосга чиқарди
12:18 / 26.12.2025