Жаҳон | 23:33 / 05.01.2023
21691
1 дақиқада ўқилади

Японияда 212 кг туна балиғи 271 минг долларга сотилди

Уни улгуржи савдо компанияси қўлга киритди.  

Фото: Kyodo

Токиода 2023 йилдаги биринчи балиқ аукциони ўтказилди, унда оғирлиги 212 кг бўлган кўк туна 36 миллион иенага (тахминан 273 минг долларга) сотилди. 

Йилнинг биринчи аукционида иштирок этиш ресторан бизнеси учун нуфузли ҳисобланади.  

Туна шимолий Аомори префектурасидаги Ома портидан келтирилди. Уни улгуржи савдо билан шуғулланувчи Yamayuki компанияси сотиб олди. 

Ўтган йили илк кимошди савдосида 211 килограмм туна қарийб 145 минг долларга, 2021 йилда эса 208 килограмм туна 202 минг долларга сотилган эди. 

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид