Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Президентга ҳақиқатни етказадиган кўз ва қўллар керак” – Саида Мирзиёева Администрациядаги вазифалари ҳақида
Саида Мирзиёева ўзи раҳбарлик қилаётган тузилманинг вазифалари ва Президент билан муносабатлари ҳақида ҳам сўз юритди. “Мени тайинлашдан мақсад ислоҳотларни тезлаштириш, мен орқали у киши (президент)да ҳақиқий манзарани кўриш имконияти бўлиши эди. Ҳозир ислоҳотлар даври, биз 24/7 режимда ишлашимиз, хабардор бўлишимиз ва барча масала ва муаммоларни ҳал қилишимиз керак.
Администрация раҳбари давлат раҳбарининг шахсий сифатлари ҳақида сўзларкан “доим биринчи хатога йўл қўйиш ҳуқуқини берадилар, донолик ва сабр билан сиёсат юритадилар" дея таърифлади.
Саида Мирзиёева давлат бошқарувида “ҳақиқий картина”ни билиш учун икки томонлама ахборот манбаси муҳимлигини айтди. Унинг таъкидлашича, агар бир манба маълумот берса, иккинчи томон ҳам тингланади ва шу орқали муаммога аниқ ташхис қўйилади. “Алдашнинг маъноси йўқ — барибир ҳақиқатга етиб бораман”, — деди у.
Интервьюда у ислоҳотлар жараёнида ҳар бир мурожаат ёки “кейс”ни тизимни яхшилаш имконияти, деб баҳолашини билдирди. Айтилишича, баъзи ҳолатлар суд тизими, баъзилари бизнес, таълим ёки гендер масалалари билан боғлиқ бўлади ва ҳар бир йўналиш учун алоҳида жамоа ишлайди. “Ҳар бир кейс — тўсиқларни камайтириш, хатоларни қисқартириш учун сабоқ”, — деган фикр билдирилди.
Шунингдек, Саида Мирзиёева ўзини кўпроқ “стратегия тайёрлайдиган” тизимда ишлаётганини, администрация йўналиш белгилашини, ижро аппарати эса кундалик операцион ишларни бажаришини таъкидлади. У “жамият кўрадиган нарса — фақат чиройли суратлар, учрашувлар ва фармонлар”, аммо улар ортида “катта ақл, катта меҳнат ва кўп одамлар иштирокидаги улкан жараён” борлигини айтди.
Администрация раҳбари давлат раҳбарининг шахсий сифатлари ҳақида сўзларкан “доим биринчи хатога йўл қўйиш ҳуқуқини берадилар, донолик ва сабр билан сиёсат юритадилар" дея таърифлади.
Тўлиқ видеони бу ерда кўриш мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=ASlXtubDKOU
Мавзуга оид
17:49 / 05.03.2026
Саида Мирзиёева Ўзбекистон аёл судьялари ассоциацияси ташкил этилгани билан қутлади
10:01 / 27.02.2026
Саида Мирзиёева: Транспорт тизимини модернизация қилиш бўйича ишлар бошланди
18:33 / 07.02.2026
Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилди
09:35 / 06.02.2026