Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Қозоғистон Сенати раиси Маулен Ашимбаев билан учрашди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев билан учрашув ўтказганини маълум қилди. Томонлар Ўзбекистон–Қозоғистон муносабатларининг жадал ривожланаётгани, парламентлараро мулоқот ва ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилган.
Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтган. Суҳбатда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ҳамда яқин мулоқотга асосланган муносабатлар изчил мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилган.

Шунингдек, томонлар 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлганини мамнуният билан эътироф этган.
Учрашувда парламентлараро мулоқотлар, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни янада кенгайтириш масалалари хусусида фикр алмашилган.

Саида Мирзиёева мамлакатлар ўртасидаги амалий ҳамкорлик бундан буён ҳам изчил ривожланиб боришига ишонч билдирган.
Мавзуга оид
18:47
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
13:31 / 17.06.2026