Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилди
Аввалроқ АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус элчиси Сержио Гор 3-7 феврал кунлари Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташриф буюриши хабар қилинганди.
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор иштирокида Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилганини маълум қилди.
“Махсус вакил, элчи Сержио Гор иштирокида Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилганини маълум қилишдан мамнунман.
Муҳокамалар самарали ва истиқболга йўналтирилган тарзда ўтди; олдинда бизни ҳар икки мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга бўлган асосий йўналишлар бўйича салмоқли ва мазмунли ишлар кутмоқда”, деб ёзди у ўз Телеграм саҳифасида.
Аввалроқ АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус элчиси Сержио Гор 3-7 феврал кунлари Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташриф буюриши хабар қилинганди.
АҚШ давлат департаменти хабарига кўра, элчи Гор ташрифи давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон бизнес вакиллари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказади.
Хабарда Сержио Гор Бишкек ва Тошкентда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини ўрганиш учун юқори мартабали амалдорлар билан ҳам учрашиши айтилган.
Мавзуга оид
13:19 / 08.04.2026
Саида Мирзиёева: АҚШ инвесторларининг Ўзбекистонга қизиқиши ошиб бормоқда
09:42 / 08.04.2026
DFC Ўзбекистонга америкалик сармоядорларни жалб этишга кўмаклашади
00:05 / 08.04.2026
Саида Мирзиёева Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди
12:53 / 07.04.2026