Жаҳон | 16:26 / 09.02.2024
11558
3 дақиқада ўқилади

Навбатдаги асирлар алмашуви ва таъмирдан фронтга қайтган танклар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 715-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Володимир Зеленский Валерий Залужний ўрнига Олександр Сирскийни Украина ҚК бош қўмондони этиб тайинлади.
  • АҚШ Сенати Украина, Исроил ва Тайван учун 95,3 миллиард доллар миқдорида ёрдам кўрсатиш лойиҳасини кўриб чиқиш учун овоз берди. Бу лойиҳада АҚШнинг жанубий чегараларини мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш истисно этилган.
  • Марказий сайлов комиссияси урушга қаршилигини айтган ягона номзод Борис Надеждин учун тўпланган имзоларда нуқсон топди ва уни рўйхатга олмади. 
  • The New York Times маълумотига кўра, АҚШ Ил-76 самолёти америкаликларнинг Patriot комплексидан отилган ракета билан уриб туширилгани ҳақида хулосага келган.
  • Украина ва Россия ҳарбий асирлар алмашинувини ўтказди — 100 га 100 форматида.

Зеленский ва Залужний бош қўмондоннинг истеъфоси бўйича учрашувда

Володимир Зеленский генерал кенг кўламли уруш бошидан буён Украина қуролли кучлари бош қўмондони бўлган Валерий Залужнийни ишдан бўшатди. Залужнийнинг кетишининг расмий сабаби сифатида — «Украина ҚК раҳбариятини янгилаш зарурати» келтирилган. Унинг ўрнига шу вақтга қадар қуруқлик қўшинларига раҳбарлик қилиб келган Олександр Сирский бош қўмондонга айланган. Зеленский Залужнийга бундан кейин ҳам «украин давлати жамоаси»да қолишни таклиф этган, Залужний ҳозирча бу борада муносабат билдирмаган. 
Украина президенти матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETA

Асирликдан қайтарилган украин жангчиларининг навбатдаги гуруҳи

Россия ва Украина 8 феврал куни ҳарбий асирларнинг навбатдаги алмашинувини ўтказди — Украинага 100 киши қайтди, Киев ҳам Москвага шунча асирни топширган. Бу 24 январ куни Белгород областида Ил-76 самолёти ҳалокатга учраганидан кейин Россия ва Украина ўртасида ўтказилган иккинчи алмашув бўлди.

Асирлар алмашинувидан кейин Киевда яқинлари билан учрашаётган украин жангчилари
Украина президенти матбуот хизмати
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Украина президенти матбуот хизмати
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Озод этилган украин ҳарбий асирлари «Азов» полки байроғи билан
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images

Одессада дронларни бошқариш бўйича дарслар

Одессадаги Free Air номли дрон операторлари мактаби ўқитувчиси ва директори ҳисобланган Мишел Арманд украиналик ҳарбийларни дронларни бошқаришга ўргатмоқда
Nina Liashonok / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Украинларнинг таъмирлашдан кейин фронтга қайтган танки ва унинг экипажи Бахмут яқинида 

Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид