Содиқ Сафоев: «3 йил аввал Ўзбекистон энг авторитар давлатлардан бири эди»

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали Media hall’ида «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтмоқда.
«Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» мавзусидаги тадбирда соҳадаги асосий ўзгаришлар, сайловолди ташвиқотини якунлаш, сайловга тайёргарлик, парламентаризмни ривожлантириш истиқболлари, парламент дипломатияси каби масалалар юзасидан фикр алмашилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев тадбир давомида ҳозирги ўзгаришлар ҳақида гапириб ўтди.
«3 йил аввал Ўзбекистон энг авторитар давлатлардан бири эди. Давлат ўз асосий функцияларини тўғри бажармаётган мамлакатлар сафига киритилган эди. Тушунарлики, шундай таҳлилнинг ўзи кўрсатадики, мамлакатдаги вазиятни чуқур билган ҳукумат аъзолари ҳамда биринчи навбатда, 13 йил давомида бош вазир бўлган инсон албатта бу ердаги ўзгаришларни бошламасдан иложи йўқ эди. Мамлакатнинг ривожланиши концепцияси, фалсафаси ўзгариши керак эди ва илгаридагидек барчамиз марксистик ёндашувдан чиқиб аввал иқтисод демасдан, шу нарса ҳамма учун аниқ бўлдики, биз биринчи навбатда сиёсий тизимни ўзгартиришимиз керак. Сабаби, сиёсий тизимни ўзгартирмасдан, инсон ҳуқуқларини таъминламасдан инсоннинг потенциалини рўёбга чиқариб бўлмайди.
Инвестицияларни олиб келиш учун, кичик бизнесни ривожлантириш учун, иш ўринларини яратиш учун, мамлакатимизни рақобатбардош қилиш учун, биринчи навбатда, янги қонунлар ва давлат бошқаруви тизими замонавий кўринишга эга бўлиши керак. Мен ўйлайманки, мана шу Ўзбекистон ривожланишининг парадигмасини ташкил қилади», - дейди Содиқ Сафоев.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51 / 03.05.2025
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46 / 03.05.2025
Мавзуга оид

10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади

16:39 / 02.12.2024
“Ташқи сиёсат концепцияси ёпиқ бўлиши мумкин эмас” — Содиқ Сафоев

13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди

15:20 / 26.10.2024