Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шоабдумалик ота ёдгорлиги Тошкент вилоятида ўраб олинган археологик ёдгорликнинг биринчиси бўлди - ФА
Фото: Фанлар академияси
Шоабдумалик ота ёдгорлиги Тошкентдан 40 км масофада - Оҳангарон магистралининг ёнида, Оҳангарон дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган.
Фанлар академиясининг хабар қилишича, ёдгорликнинг жануби - жануби-шарқида жойлашган аҳоли пункти ҳудудида кўп йиллар давомида рухсатсиз шудгорлаш ва экин экиш ишлари олиб борилган.
2018 йилдан буён бу ерда «Олтин Мерос» халқаро хайрия жамғармасининг Тошкент вилояти бўлими ташаббуси ҳамда молиявий кўмаги билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институти ва ЎзР ФА Тарих институти қўшма экспедиция гуруҳи томонидан кичик қидирув ишлари олиб борилди.

Илмий изланишлар натижасида ушбу ёдгорликда Қорахонийлар даврига оид (X-XI асрлар) турар-жой мажмуаси топилди. Ушбу ёдгорликни сақлаб қолиш учун қазилма ишлари олиб борилган умумий майдони 200 кв.м. жойнинг тепасига шип ўрнатилди. Бу Тошкент вилоятида ўраб олинган археологик ёдгорликнинг биринчиси бўлди.


Хабарда айтилишича, Шодмалик ота мажмуаси ҳозирги шаклда туристик диққатга сазовор жой бўлиб, унга Шодмалик ота мақбараси, археологик жой - очиқ осмон остидаги музей ва стационар археологик база киради. Келажакда Шодмалик ота мажмуаси негизида археологик музей қурилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:01 / 18.01.2026
Тошкент вилоятидаги уйлардан таркибида қимматбаҳо металл бўлган 17,5 тонна қум ва тошлар топилди
10:30 / 13.01.2026
Чотқол тизмасида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
20:00 / 10.01.2026
Қувадаги қазишмалар чоғида милоддан олдинги даврга оид девор топилди
11:15 / 07.01.2026