Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятидаги уйлардан таркибида қимматбаҳо металл бўлган 17,5 тонна қум ва тошлар топилди
Шунингдек, 135 грамм олтин, 25 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси, 1 дона ов қуроли ва 42 дона ўқ-дори процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида қимматбаҳо металлар ноқонуний савдосига алоқадор жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш мақсадида Оҳангарон тумани, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилди.
Натижада, 9 нафар фуқаронинг яшаш хонадонларидан таркибида қимматбаҳо металл бўлган 17,5 тонна қум ва тошлар, уларга ишлов беришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, 135 г олтин, 25 г “марихуана” гиёҳвандлик воситаси, 1 дона ов қуроли ва 42 дона ўқ-дори процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда ашёвий далиллар экспертизага юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026
Тошкент – водий йўлининг бир қисмида максимал тезлик пасайтирилди
09:00 / 10.06.2026