Қайд этилишича, хавф асосан Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларига қарашли Чотқол тизмаси тоғларининг денгиз сатҳидан 2000 метрдан юқори бўлган ҳудудларида кузатилиши эҳтимол қилинмоқда.
Шу муносабат билан ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш сўралмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам фуқароларни ҳаво шароити билан боғлиқ огоҳлантиришларга бефарқ бўлмасликка ва зарурат бўлмаганда хавфли ҳудудларга чиқмасликка чақирмоқда.










