Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Блогер Фарҳод Маннопов вафоти бўйича жиноят иши қўзғатилгани, шифокорлар қамоққа олингани рад этилди
Бош прокуратура ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини билдирган.
Фарҳод Маннопов / Фото: Ижтимоий тармоқлар
MittiVine тахаллуси билан ижод қилиб келган 26 ёшли таниқли вайнер ва блогер Фарход Маннопов 5 мартга ўтар кечаси вафот этгани ҳақида хабар бергандик. Бир неча кун олдин бассейнда сузиш жараёнида бурнини синдириб олган блогер пластик операция қилдирмоқчи бўлиб жарроҳлик столига ётган, бироқ амалиёт вақтида комага тушиб қолиб, ўзига келмагани айтилганди.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, блогернинг ўлими бўйича Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув доирасида шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган.
“Фарҳод Манноповнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги, иш доирасида шифокорлар ушлангани ёки қамоққа олинганлиги ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади Бош прокуратуранинг баёнотида.
Интернетда Фарҳод Маннопов ҳаёт бўлган вақтда олинган сўнгги видеолар тарқалмоқда. Уларнинг бирида у пойтахтдаги хусусий клиникалардан бирига пластик операция учун боргани, операциядан кейин қиёфаси қандай кўриниш касб этиши намойиш этилади. Видеода шифокорнинг фикрлари ҳам келтирилган бўлиб, у 20 дақиқа давом этиши режалаштирилган жарроҳлик амалиёти давомида қандай камчиликлар бартараф этилиши ҳақида маълумот берган.
Эслатиб ўтамиз, Фарҳод Манноповнинг Instagram'да 1,2 млн обуначиси бор эди. Медиамаконда бачканаликдан йироқ, халқчил сатираси билан тилга тушган вайнер Kun.uz’нинг SUBYEKTIV лойиҳаси меҳмони бўлганди.
Мавзуга оид
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
15:15 / 09.12.2025
Тошкентда 31 ёшли эркак хусусий клиникада бурун операцияси вақтида вафот этди
14:42 / 06.12.2025
Лев Шлосбергга нисбатан “фейклар” иши бўйича янги жиноят иши қўзғатилди
08:05 / 16.11.2025