Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Блогер Сирожиддин Одилов қамоққа олинди
YouTube’даги Sirojiddin Media канали муаллифи Сирожиддин Одилов фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Фото: Facebook / Sirojiddin Media
Блогер Сирожиддин Одилов фирибгарликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Паст Дарғом туманида яшовчи, 1961 йилда туғилган Р.Х. YouTube’даги Sirojiddin Media канали муаллифи бўлган блогернинг устидан ИИБга мурожаат қилган. У 2024 йил август ойида Тошкент шаҳрида яшовчи Сирожиддин Одиловга бошқа шахс билан ўрталаридаги молиявий масалани ҳал қилиб беришини сўраб мурожаат қилгани, блогер ваколатли шахс бўлмаса-да, жабрланувчидан ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига маълум миқдорда пул олгани ва ҳозирги кунга қадар ваъдасини бажармасдан, алдаб келгани боис қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳолат юзасидан Сирожиддин Одиловга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани билдирилган.
Мавзуга оид
09:55 / 31.01.2026
Бухорода фуқароларни чув туширган қурилиш фирмаси раҳбари қамоққа олинди
15:15 / 09.12.2025
Тошкентда 31 ёшли эркак хусусий клиникада бурун операцияси вақтида вафот этди
14:42 / 06.12.2025
Лев Шлосбергга нисбатан “фейклар” иши бўйича янги жиноят иши қўзғатилди
15:23 / 11.11.2025