Ўзбекистон | 07:32 / 18.11.2021
5030
1 дақиқада ўқилади

Янги йўл белгиси пайдо бўлгани ҳақидаги хабар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда янги йўл белгиси пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.

Фото: ЙҲХБ

Қайд этилишича, ушбу белги ГОСТ 23457-86 талабларида ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги "Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш" тўғрисидаги 370-сон қарорида ҳам мавжуд эмас.

Аввалроқ, йўл ҳаракати қоидаларида ҳаракатни тартибга солувчи элементларнинг бир-биридан қандай устунлик томони борлиги айтилганди.

Светофорлар йўл белгиларидан устун ҳисобланади. Маъно жиҳатидан светофорлар йўл белгиларига зид бўлса, йўл ҳаракати иштирокчилари светофор ишораларига бўйсунади.

Амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари” 2015 йил 24 декабрда Вазирлар Маҳкамасининг 370-сонли қарори билан тасдиқланган. 2016 йил 1 мартдан кучга кирган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид