Йўл ҳаракати қоидаларида 6-банд қуйидаги мазмундаги йигирма саккизинчи – ўттиз иккинчи хатбошилар билан тўлдирилади:

“Авария ўчоғи” (йўл-транспорт ҳодисаси ўчоғи) – йўл ҳаракати иштирокчилари учун мўлжалланган автомобиль йўли, кўчалар, чорраҳалар аҳоли пунктидан ташқари жойларда 1 000 метрдан ёки аҳоли яшаш пунктида 200 метрдан ортиқ бўлмаган қисмида бир йил давомида бир хил турдаги уч ёки ундан ортиқ йўл-транспорт ҳодисалари ёки турларидан қатъий назар беш ва ундан ортиқ йўл-транспорт ҳодисалар содир бўлиши натижасида одамлар ҳалок бўлган ёки жароҳатланган жой.

“Авария ўчоғи” ҳудудлари қуйидаги узоқ муддатли, мавсумий ва вақтинчалик турларига бўлинади:

  • узоқ муддатли – бартараф этилиши, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларни кўчириш, тоғ ён бағриларини катта ҳажмда ўйиш, катта сув ҳавзалари устидан кўприклар қуриш ва узоқ муддатли йўл қурилиш каби жараёнларни талаб этадиган ҳудуд;
  • мавсумий – об-ҳаво шароити таъсири натижасида йўл-транспорт ҳодисаси юзага келиши мумкин бўлган хавфли авария ҳудуди;
  • қисқа муддатли – бартараф этиш муддати уч ойгача бўлган даврни талаб этадиган хавфли авария ҳудуди”.

Огоҳлантирувчи белгилар қуйидаги мазмундаги 1.15.1 ва 1.36-бандлари билан тўлдирилади:

  • “1.15.1 “Занжирли ғилдираклар ва шиналар билан ҳаракатланиш”. Ушбу йўл белгиси огоҳлантирувчи йўл белгиси, тоғли ва чўл ҳудудларда қиш мавсумида йўлларда ҳосил бўлган қор ва музламаларда транспорт воситаларининг узлуксиз ва хавфсиз ҳаракатланишини ташкил этиш мақсадида тавсия этиш юзасидан шунингдек, автомобиль йўлларидаги қор ва музламалар тўғрисида ҳайдовчи ва пиёдаларнинг эътиборини жалб этиш мақсадида қўлланади;
  • “1.36 “Йўл-транспорт ҳодисаси ўчоғи”. Ушбу йўл белгиси 3.24 – “Юқори тезлик чекланган” тақиқловчи йўл белгиси, 7.1.1–7.1.4 – “Объектгача бўлган масофа”, 7.2.1–7.2.6 – “Таъсир оралиғи”, 7.3.1–7.3.3 – “Таъсир йўналиши” қўшимча ахборот белгилари билан, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг тури, хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилиши мумкин”.

Қўшимча ахборот белгилари қуйидаги мазмундаги 7.27, 7.28, 7.29 ва 7.30-бандлар билан тўлдирилади:

  • “7.27. “Пиёдани уриб юбориш”. Пиёда билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси хавфи мавжудлигини билдиради.
  • 7.28 “Транспорт воситалари тўқнашуви”.Транспорт воситалари тўқнашуви хавфи мавжудлигини билдиради.