Ўзбекистон | 12:15 / 27.12.2021
13364
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ваколатлари кенгаяди

Айрим давлат ОТМ тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини мустақил белгилайди.

“Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, қарор билан молиявий мустақиллик берилаётган давлат ОТМ рўйхати (35 та) тасдиқланди. 

Молиявий мустақил давлат ОТМлари 2022 йил 1 январдан қуйидагилар бўйича мустақил қарор қабул қилади:

  • контракт қийматини, тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
  • маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
  • ўз ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
  • хорижий ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан тўғри харид қилиш;
  • бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
  • автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.

Қарорга кўра, ички аудит ва молиявий назорат хизматлари учун давлат ОТМ харажатларини онлайн мониторинг қилиш имконияти яратилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид