Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хорижий ОТМлар сони 30 тага етди
Жами олийгоҳлар сони 222 та бўлиб, уларда 1,4 млн нафар талаба ўқияпти.
2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларининг умумий сони (филиаллар билан бирга) 222 тани ташкил этган. Шундан 30 таси – хорижий ОТМлардир.
Миллий статистика қўмитасининг маълум қилишича, 222 та олийгоҳда 1 432 810 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Талабаларнинг таълим шакли бўйича тақсимоти қуйидагича:
- кундузги таълим шакли – 707 287 нафар
- сиртқи таълим шакли – 673 424 нафар
- кечки таълим шакли – 52 099 нафар
Аввалроқ Андижон давлат тиббиёт институтида талабаларнинг ижара компенсацияси билан боғлиқ муаммо чиққани, бунинг ортидан масъулларга интизомий жазо қўллангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:00 / 25.06.2026
Меҳнат инспекцияси Адиз Бобоевга огоҳлантириш юборди
14:36 / 25.06.2026
Самарқанд вилояти ҳокими ўқитувчиларни кўча назоратчисига айлантиришни буюрди
12:17 / 22.06.2026
2025 йил ОТМни битирганларининг ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмни ташкил этди
21:33 / 21.06.2026