Ўзбекистон | 07:58 / 18.09.2021
29171
1 дақиқада ўқилади

Август ойида 2 дона «Lacetti-Gentra» ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда август ойида 2 дона “Gentra” ишлаб чиқарилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг маълумотида айтилади.

Қўмита хабарига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг август ойида 3 690 дона “Damas” ишлаб чиқарилган.

2021 йилнинг август ойида ишлаб чиқарилган автомобиллар сони қуйидагича:

  • “Damas” - 3 690 дона;  
  • “Cobalt” - 350 дона;
  • “Lacetti-Gentra” - 2 дона;
  • “Labo” - 1 315 дона;
  • “Nexia T-250” - 177 дона.

Аввалроқ, Ўзбекистонда автомобил сотиб олиш кўрсаткичи пандемия даврига нисбатан сезиларли пасайгани айтилганди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, август ойида республикада автомобиллар олди-сотдиси бўйича битимлар сони сезиларли даражада ошиб июл ойига нисбатан ўсиш 21,4 фоизни ташкил этди.

Бироқ ички бозорда бўлган талаб миқдори 2020 йил август ойи билан таққослаганда 8,6 фоизга камайди. Бунинг сабаби ўтган йилнинг июл ойида жорий қилинган локдаундан кейин август-декабр ойларида кечиктирилган талаб қондирилиши билан изоҳланади.

Мавзуга оид