Қонунчилик палатаси ва Сенатга ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилади
Шунингдек, Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилмоқда, улар лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туради.
Парламентга «Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси киритилди.
Ҳужжат лойиҳаси билан қонунчиликка қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Сенат ваколатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда. Унга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш, Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган даврда Олий Мажлиснинг қонунларни қабул қилишга доир ваколатларини бажариш, қонунни у Сенатга келиб тушган кундан эътиборан 60 кун ичида кўриб чиқиш ва бошқалар назарда тутилмоқда.
Сенат аъзолари ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сайланиши, 9 нафари президент томонидан тайинланиши (жами 65 нафар) белгиланмоқда. Доимий асосда ишловчи сенаторлар сони 25 нафар миқдорда сақланиб қолмоқда.
Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссиясини тугатиш таклиф этилмоқда.
Сенатнинг қуйидаги ваколатлари бекор қилиниб, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари сифатида белгиланмоқда:
- давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;
- президент тақдимига биноан бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
- бош вазир, ҳукумат аъзоларининг ҳисоботларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш.
Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилади. Бунда:
- спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда;
- фракция раҳбари моддий, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра спикер ўринбосарига тенглаштирилмоқда.
Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати киритилмоқда. Бундай ҳолатда Қонунчилик палатасига янги сайлов 2 ой мобайнида ўтказилади, Сенатнинг янги таркиби 1 ой мобайнида шакллантирилади.
Мавзуга оид
14:13 / 21.11.2024
Акмал Саидов Шавкат Мирзиёевга: “Янги Ўзбекистон парламентининг меъмори ким дейишса, сизни айтардим”
17:59 / 20.11.2024
Президент норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик билан муҳокама қилинмаётганига эътироз билдирди
15:48 / 20.11.2024
Сенат қўмиталарига раислар сайланди
11:07 / 20.11.2024