Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобил йўлларида сунъий тўсиқ ва нотекислик яратиш тақиқланиши мумкин
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида янги таҳрирдаги «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди ва маъқулланди. Унда бошқа нарсалар қатори, автомобил йўлларида сунъий тўсиқлар ва нотекисликлар яратиш тақиқланиши назарда тутилган.
Мажлисда таъкидланишича, амалдаги ушбу қонун бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Шу сабабли унда автомобил йўллари соҳасида амал қилиниши шарт бўлган асосий принциплар аниқ белгилаб қўйилмоқда. Яъни, йўллар илмий ҳисоб-китоблар асосида лойиҳаланиши, қарорлар очиқ ва шаффоф бўлиши, энг муҳими, йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланиши, табиатга зарар етказилмаслиги ҳамда ҳар бир фуқаро йўллардан тенг ва қулай фойдаланиш имкониятига эга бўлиши белгиланмоқда.
Қонунда муҳим янгилик сифатида автомобил йўллари бепул ёки белгиланган тартибда пулли бўлиши мумкинлиги мустаҳкамланмоқда. Қонунга мувофиқ автомобил йўллари соҳасидаги махсус ваколатли орган сифатида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси белгиланмоқда.
Қайд қилинишича, қонунда йўл ҳаракати хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, автомобил йўлларида сунъий тўсиқлар ва нотекисликлар яратиш тақиқланмоқда, оғир вазнли ва йирик габаритли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши эса фақат махсус рухсатнома асосида амалга оширилиши назарда тутилмоқда.
Қонунда пулли йўлларни ташкил этиш, давлат-хусусий шериклик асосида молиялаштириш, тўловларни автоматлаштирилган тарзда ундириш, фойдаланувчи ва оператор ўртасидаги оммавий шартнома каби муносабатлар тартибга солинмоқда.
Сенаторларнинг фикрича, ушбу қонуннинг қабул қилиниши йўл инфратузилмаси ривожланишига, ҳаракат тезлиги ортиб, тирбандликлар камайишига, йўл-транспорт ҳодисалари сони қисқаришига замин яратади.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:19 / 19.05.2026
Шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучаяди
21:46 / 18.05.2026