Вилоят кенгаши депутати сайёҳларга қулай бўлиши учун Самарқандда «долларфуруш»ларга лицензия беришни таклиф этди
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг 19 феврал куни бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида Либерал демократик партиясидан сайланган депутат Азиз Аҳроров вилоят ҳудудида «қора бозор»да фаолият олиб бораётган «долларфуруш»ларга қонуний лицензия бериш таклифини билдирди.

Депутатнинг сўзларига кўра, Самарқанд шаҳрига келаётган чет эллик сайёҳлар валюта алмаштиришда ошиқча овора бўлмаслиги учун, вилоят ҳудудида «қора бозор»да фаолият олиб бораётган «долларфуруш»ларга қонуний лицензия бериш керак.
«Бугун валюта алмаштириш масаласида «қора бозор» йўқ, деб айтиб бўлмайди. Ҳанузгача кўп жойларда улар ишлаяпти. «Валютчик»ларга лицензия бериб хусусий валюта айирбошлаш шохобчаларини очиб ишлашига имконият берилса улар «соядан қуёш нури остига ўтади». Кейин уларнинг ҳисобот бериши ҳам осон бўлади. Кечалари улар ўзи ишлайди, кейин рақобат катта бўлади. Туристик марказда, туристик шаҳарда туристлар кечаси валюта айирбошлашда меҳмонхона қидириб юрмайдида, бориб валюта алмаштириш жойларида бемалол айирбошлайверади», деган Аҳроров.
Kun.uz мухбири вилоятда фаолият олиб бораётган банкларнинг бир нечтаси билан мижоз сифатида боғланиб, валюта олди-сотдиси қай вақтда амалга оширилиши билан қизиқди. Банкларнинг баъзиси валюта олди-сотдиси 16:00 да тўхтатилишини, баъзилари фақат сотиш 16:00 дан тўхтатилиб, сотиб олиш 18:00 гача давом этишини маълум қилди. Демак, тижорат банкларининг аксарияти сутка давомида бор йўғи 6-8 соат мобайнида валюта олди-сотдиси билан шуғулланади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:12
-
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
Жаҳон | 23:30 / 04.05.2025
-
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:44 / 04.05.2025
-
Португалия 18 мингга яқин ноқонуний мигрантни мамлакатдан чиқариб юборади
Жаҳон | 21:57 / 04.05.2025
Мавзуга оид

16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади

23:43 / 23.04.2025
Кашмирда сайёҳларни ўққа тутган террорчилар ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилинди

18:33 / 18.04.2025
Минерал ўғитлар ва пестицидлар савдоси учун энди лицензия талаб қилинади

15:04 / 08.04.2025