Жаҳон | 21:10 / 22.02.2024
15190
1 дақиқада ўқилади

Туркиядаги хорижлик келинлар рейтингида ўзбекистонлик аёллар етакчилик қилмоқда

Ҳар 10 нафар келиннинг бири ўзбекистонлик экани таъкидланмоқда. 

Фото: Getty Images

2023 йил якунига кўра, ўзбекистонлик аёллар Туркиядаги хорижлик келинлар рейтингида пешқадамлик қилмоқда.

Бу ҳақда МИР24 Туркия Миллий статистика бюроси маълумотларига таяниб хабар берди.

Қайд қилинишича, хорижлик келинларнинг 12 фоизи Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади. Кейинги ўринларни суриялик (11 фоиз) ва озарбойжонлик (9 фоизи) келинлар эгаллаб турибди. Россиялик келинлар 7,5 фоиз кўрсаткич билан юқори бешликка кирган.

2023 йилда хорижлик келинларнинг ўртача ёши 28,5 йилга тенг бўлган. Июл, август ва сентябр ойларида энг кўп никоҳ расмийлаштирилган.

Хорижлик келинлар иштирокидаги тўйлар Истанбул, Анталия ва Измир шаҳарларида энг кўп ўтказилган.

Мавзуга оид