Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Вақф» фонди Жўйбори калон аёл-қизлар мадрасасининг 10 нафар қориясини тақдирлади
«Вақф» фонди Бухородаги Жўйбори калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг 2020/21 ўқув йилида Қуръони каримни тўлиқ ёд олган 10 нафар талабасини тақдирлади.
Фото: Вақф фонди матбуот хизмати
8 февраль куни фонд раҳбари Яҳё қори Абдураҳмонов ҳомийлар ҳисобидан талабаларга бир йиллик шартнома пуллари тўлангани ҳақидаги 88 млн сўмлик сертификатни тақдим этди.
Шунингдек, мазкур мадраса устоз ва талабалари учун 30 498 500 сўмлик диний-маърифий ва бадиий китоблар мадраса кутубхонасига хайрия қилинди.
Фонд матбуот хизмати хабарига кўра, диний таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини қўллаб-қувватлаш – «Вақф» фондининг асосий вазифалари сирасига киради.
Мавзуга оид
19:17 / 04.03.2021
«Вақф» фонди Қорақалпоғистоннинг ичимлик сувига муҳтож ҳудудларида қудуқ қаздиради
17:36 / 03.03.2021
«Вақф» фонди: Коронавирус сабаб вафот этган имом-ноибнинг оиласига уй ҳадя қилинди
16:56 / 25.02.2021
«Вақф» фонди «Яхшилик қил» ижодий ишлар танловини эълон қилди
20:20 / 18.02.2021