Ўзбекча Википедиядаги мақолалар сони 300 мингдан ошди
“WikiStipendiya” жамоавий марафони ўзбек тилини Википедиядаги мақолалар сони бўйича дунё викирейтингида 40-ўринга олиб чиқди.

Фото: WikiStipendiya
Википедия онлайн энциклопедиясидаги ўзбекча мақолалар сони 300 мингдан ошди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлигининг “WikiStipendiya” лойиҳаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бу натижага эришишда май-июн ойларида ўтказилган “WikiStipendiya” жамоавий марафонининг 1-тури катта ўрин тутган.
Марафонга қадар ўзбекча Википедиядаги мақолалар сони 260 мингга яқин эди, тур давомида иштирокчиларнинг фаоллиги билан мақолалар сони 300 мингдан ошди, дейилади хабарда.

Бу натижа орқали ўзбекча Википедия дунё викирейтингида дастлаб валллийча, кейин эса булғорча Википедияни ортда қолдириб, 42-ўриндан 40-ўринга кўтарилди.
Маълумот учун, “WikiStipendiya” – кўп тилли, эркин интернет энциклопедия бўлмиш Википедияда ўзбек тилида ёзилган мақолаларни кўпайтиришни мақсад қилган ташаббус. Лойиҳа Ёшлар ишлари агентлиги ва тармоқнинг ўзбекистонлик администраторлари ташаббуси билан ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

18:01 / 23.04.2025
Таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади

17:06 / 17.04.2025
Сирдарёлик раҳбарлар ўзбек тили бўйича диктантда салбий натижа қайд этгани маълум бўлди

16:11 / 17.04.2025
Ҳиндистонда ўзбек тили мутахассислиги бакалавриат дастурига киритилиши мумкин

10:24 / 26.03.2025