Ўзбекистон | 00:01 / 04.08.2018
103863
2 дақиқада ўқилади

Россиядаги ўзбеклар GM-Uzbekistan автолари нархидан норози

Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясида меҳнат қилиб юрган ўзбекистонлик фуқаролар автомобиль нархининг кўтарилишидан норози бўлиб, «GM-Uzbekistan» раҳбарига видео-мурожаат йўллашди.
 

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Мурожаатда бир йил мобайнида машинанинг нархи 20 миллион сўмдан кўпроқ миқдорга ошганлиги қораланган.

Маълумот учун: 30 июль куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов 1 августдан Ўзбекистонда GM Uzbekistan машиналари нархи ўртача 14 фоизга ошишини эълон қилганди. Лекин кўп ўтмай «Ўзавтосаноат» компанияси ўз сайтида баёнот билан чиқди: «GM-Uzbekistan» АЖ автомобилларига нархлар ҳозирча ўзгармайди».

Видео мурожаатномада «GM-Uzbekistan» компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган автомашиналарнинг Ўзбекистондаги нархи Россия ва Қозоғистондаги нархлар билан солиштирилган ва қўшни давлатларда машина нархи қарийб икки баробарга арзон эканлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили май ойларида ҳам автомобилларнинг нархи кўтарилиши юзасидан ОАВ орқали маълум қилинганди. 2017 йил 1 июндан компания ўзи ишлаб чиқарадиган машиналар нархини оширишни режалаштиргани, нархлар 25–30 фоизга ошиши тахмин қилинаётгани ҳақида хабар берилган ва нархлари ҳам эълон қилинган эди.

Мавзуга оид