Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ўзбекистонлик 2 ёшли бола 3-қаватдан пастга қараб қулади
Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик 2 ёшли бола шифохонага олиб кетилди. У кўп қаватли уйдаги хонадонлардан бирининг деразасидан пастга қараб қулаган. Бу ҳақда шаҳардаги 5-рақамли болалар шифохонаси ходимлари хабар берди.
Пайшанба куни кундузи тез тиббий ёрдам Ўзбекистоннинг икки ёшли фуқаросини шифохонага олиб кетди. Унда бош миянинг ёпиқ жароҳати, бош миянинг шикастланиши, пешона соҳаси, қовурғаларининг лат ейиши аниқланди. Бола иккинчи даражали комада экани айтилмоқда.
Боланинг 22 ёшли онаси сўзларига кўра, Москва кўчасидаги ижарага олинган хонадонда бўлишган. Бола дераза рафида, елкаси билан ойнага суянган ҳолда турган. Кутилмаганда ойна синиб кетиб, бола учинчи қават баландлигидан пастга қараб қулаган.
Мавзуга оид
11:53
Суд Россия банкининг Euroclear’га қарши даъвоси бўйича биринчи эшитувни ўтказди
10:06
BBC ва “Медиазона” Россиянинг 163 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади
09:45
Литва россиялик ва беларусликни Россия топшириғи билан теракт содир этишда айблади
09:07