Хоразм яна коронавирусли ҳудуд: аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 42 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди. Унга кўра, Тошкент шаҳри, Наманган ва Хоразм вилоятларида аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари қайд этилган.
«2020 йил 6 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4064 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 2 нафар Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 6 нафари Наманган вилояти, 3 нафари Тошкент шаҳрида ва яна 3 нафари эса Хоразм вилоятида аҳоли орасида қайд этилган», дейилади хабарда.
Шу вақтгача 3247 бемор соғайган соғайган. Шифохоналарда 801 нафар бемор даволанмоқда, улардан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилоятида март ойидан буён 233та касалланиш ҳолати қайд этилган, 26 май куни беморларнинг сўнгги гуруҳи тузалиб, вилоят коронавирусдан холи ҳудудга айланганди.
Кейинроқ 4 июнь куни Хоразмда биратўла 14 кишида вирус аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалган, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотга изоҳ бериб, касалланиш ҳолатлари тасдиқланиши учун яна текширувлар ўтказилиши кераклигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:29 / 22.11.2024
Хоразмга 2025 йилда 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилди
18:04 / 18.11.2024
Урганч шаҳрига 50 та замонавий автобус келтирилди
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
10:50 / 28.10.2024