Лавров “дўст бўлмаган мамлакатлар” фуқароларининг Россияга киришига чеклов жорий этилишини айтди
Шунингдек, Украина ҳудудида бўлган учинчи давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия ҳудудига кириш ва бўлиб туриш тартиби соддалаштирилди.
Россия “дўст бўлмаган мамлакатлар” фуқароларининг Россияга киришига чеклов жорий этади, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Унинг аниқлик киритишича, бу қарор президент фармони кўринишида расмийлаштирилади.
"Ушбу ҳужжат Россия ҳудудига киришга оид қатор чекловларни ўз ичига олади”, - деди Лавров.
Шунингдек, унинг билдиришича, Украина ҳудудида бўлган учинчи давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ўз мамлакатларига етиб олишлари учун Россия ҳудудига кириш ва бўлиб туриш тартиби соддалаштирилди.
Сергей Лавров АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россияга қарши тотал гибрид уруш эълон қилганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг мақсади "Россия иқтисодиётини парчалаш, ички сиёсий барқарорликни издан чиқариш ва якунда Россияни заиф ҳолга келтиришдан иборат”.
Мавзуга оид
15:30 / 04.11.2024
Лавров: Зеленскийнинг «режаси» ва «формуласи» Европани тинчликка яқинлаштирмайди
12:50 / 02.11.2024
Лавров Украинада уруш бошланганидан бери илк бор Евроиттифоққа боради
10:30 / 02.11.2024
Лавров Туркияни Украинага қурол етказиб бергани учун танқид қилди
19:09 / 26.10.2024