Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Краснодар ўлкаси: дронлар қувур ва 2 та кемага зарар етказди
Краснодар ўлкасининг Волна қишлоғидаги икки причал ва икки кема дронлар ҳужуми оқибатида шикастланган. Бу ҳақда минтақа тезкор штаби хабар берди. Аввалроқ у шу қишлоқдаги терминаллардан бирига тегишли қувур ўтказгичда ёнғин чиққанини маълум қилган эди.
Фото: Stringer/REUTERS
Краснодар ўлкасининг Темрюк туманидаги Волна қишлоғида икки причал ва икки кема учувчисиз учиш қурилмалари ҳужуми натижасида шикастланган. Бу ҳақда Краснодар ўлкаси тезкор штаби 22 декабр, душанбага ўтар кечаси Telegram’да хабар қилди.
“Кемалар бортида бўлганларнинг барчаси эвакуация қилинди. На экипаж аъзолари, на соҳилдаги ходимлар орасида жабрланганлар йўқ”, — дейилади хабарда. Шунингдек, дронлар ҳужуми оқибатида причалларда майдони 1 мингдан 1,5 минг квадрат метргача бўлган ёнғинлар келиб чиққан. “Ҳозирда ёнғинларни фаол ўчириш ишлари олиб борилмоқда. Жойда тезкор ва махсус хизматлар ишлаяпти”, — деб хабар беради Краснодар ўлкаси тезкор штаби.
Бундан аввал, 21 декабр кечқурун шу Telegram-каналда Волна қишлоғидаги терминаллардан бирида дрон парчалари қувур ўтказгични шикастлагани хабар қилинган эди. Унда юзага келган ёнғин майдони 100 квадрат метр экани, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги айтилган.
Шу билан бирга, РФ Мудофаа вазирлиги Telegram’да 20:00 дан 23:30 гача (Москва вақти) навбатчи ҳаво мудофааси воситалари томонидан Украинанинг самолёт туридаги 35 та дрони тўхтатиб қолингани ва йўқ қилингани ҳақида маълум қилди. Жумладан, 23 та дрон Қора денгиз ҳудуди устида, 6 таси эса қўшиб олинган Қрим ҳудуди устида йўқ қилинган. Яна 3 тадан дрон Азов денгизи акваторияси устида ва Белгород вилояти устида зарарсизлантирилган.
Мавзуга оид
23:45 / 21.12.2025
Мирзиёев, Раҳмон ва Жапаровга Толстой номидаги тинчлик мукофоти топширилди
18:59 / 21.12.2025
Украина армияси Купянскни қисман озод этган, аммо бошқа участкаларда вазият оғирлашмоқда
16:05 / 20.12.2025
Киев ЕИ саммити ҳақида: РФнинг Украинани қулатишга қаратилган ҳисоб-китоби барбод бўлди
15:21 / 20.12.2025