Ўзбекистон ҳукумати ННТлар фаолиятини назорат қилишга уринмоқда — ҳисобот
ННТларни рўйхатдан ўтказиш жуда қийинлиги сабабли Ўзбекистонда фуқаролик жамияти бўғиқлигича қоляпти, дейилади АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида.
АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига доир вазият юзасидан 2020 йил ҳисоботини эълон қилди.
Ҳисоботда қайд этилишича, ҳукумат 2020 йил давомида академик эркинлик ва маданий тадбирларни чеклашни давом эттирган.
«Ҳукумат вакиллари вақти-вақти билан университет маърузаларини кафедра мудири томонидан тасдиқлашни талаб қилди, университет профессор-ўқитувчилари одатда ўз-ўзларини цензура қилди», – дейилади докладда.
Ҳисоботнинг алоҳида бобида нодавлат-нотижорат ташкилот дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида сўз боради.
«Қонун уюшиш эркинлигини кафолатласа-да, ҳукумат ушбу ҳуқуқни чеклашни давом эттирди. Давлат органлари ННТлар фаолияти, халқаро миқёсда молиялаштирилган ННТлар ҳамда тартибга солинмаган исломий ва озчиликларнинг диний гуруҳларини назорат қилишга интилди.
Мустақил фуқаролик жамияти, хусусан инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари учун фаолият муҳити чекланган бўлиб қолди, лекин бир қанча фаоллар ҳукумат амалдорлари билан ҳамкорлик яхшилангани ҳақида хабар қилишди.
Бир қанча мустақил ННТлар аввалроқ қабул қилинган суд қарорлари ёки мансабдор шахсларнинг бошқа эътирозлари сабабли маҳаллий рўйхатдан ўтиш учун тўсиқларга дуч келди», – дейилади департамент хулосасида.
Америкалик кузатувчилар Ўзбекистондаги нодавлат-нотижорат ташкилотлар ҳар йили ҳукуматга ҳисобот топшириши шартлиги, Адлия вазирлиги уларнинг фаолиятини текшириш ва аудит ўтказиш ҳуқуқига эга эканига эътибор қаратган.
«ННТлар рўйхатдан ўтказилишини назорат қилувчи Адлия вазирлиги ННТлардан уларга аъзо бўлмаганлар, шу жумладан чет элликлар иштирокидаги катта йиғинларни ва материаллар тарқатилиши режаланган ҳар қандай тадбирни ўтказиш учун вазирлик розилигини олишни талаб қилади.
Ундан ташқари, ННТлар юқорида келтирилган ҳар бир тадбирнинг мазмуни ва кўлами тўғрисида вазирликни ёзма равишда хабардор қилиши лозим», – дея қайд этилган АҚШ Давлат департаментининг йиллик докладида.
Таъкидланишича, янги ННТларни ташкил этишдаги мураккабликлар фуқаролик жамияти ривожига тўсиқ бўляпти.
«Нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш жуда ҳам мураккаблиги туфайли кўплаб таниқли ва обрўли ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтмаган. Натижада, фуқаролик жамияти бўғиқлигича қолмоқда ва меъёрий талабларнинг кўплиги мамлакатда ННТларнинг роли ошишига халақит бермоқда».
Қайд этилишича, инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятни кузатувчи халқаро ташкилотлар ҳам Ўзбекистонда расман фолият юритишда тўсиқларга дуч келмоқда.
«Халқаро нодавлат ташкилотлар, шу жумладан инсон ҳуқуқларига эътибор қаратадиган ташкилотлар қонуний рўйхатдан ўтишда тўсиқларга дуч келишди. Давлат рўйхатидан ўтмаган халқаро ташкилотларга маҳаллий банк ҳисоб рақамларини очиш ёки улардан фойдаланишга рухсат берилмади, халқаро нодавлат ташкилотларнинг ишчиларига мамлакатда қонуний яшаши ва ишлаши учун керак бўлган визаларнинг амал қилиш муддатлари қисқартирилди».
Ҳисоботда, Ўзбекистонда фуқаролик олиш ва Тошкент пропискаси масалаларида енгилликлар бўлаётгани, четга чиқиш учун «ОВИР» бекор қилингани эътироф этилган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024