Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳокимликларнинг ҳужжатлари «E-qaror» тизими орқали қабул қилинади
“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2021 йил 1 июлдан:
- барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишлари “E-qaror” электрон тизими орқали амалга оширилади;
- ушбу электрон тизимни четлаб ўтган ҳолда қарор ва фармойишларни қабул қилишга йўл қўйилмайди;
- қарорларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш электрон тизим орқали амалга оширилади.
Мазкур соҳани тартибга солишга қаратилган низом тасдиқланди.
Низомга кўра, лойиҳа “E-qaror” электрон тизими орқали манфаатдор ташкилотлар билан келишиш учун юборилади.
Манфаатдор ташкилотлар лойиҳани 3 кун муддатда иш юритувига қабул қилади ҳамда кўриб чиқади.
Лойиҳалар юзасидан белгиланган муддатларда “E-qaror” электрон тизими орқали муносабат билдирилмаган тақдирда, лойиҳа келишилган ҳисобланади.
Адлия вазирлиги:
- ҳужжатлар лойиҳаларини фақат “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиниш жараёнларининг доимий мониторингини олиб боради;
- мониторинг натижаларига кўра электрон тизим орқали келишиш учун юборилган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан манфаатдор ташкилотларнинг белгиланган муддатда муносабат билдирмаган раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан таъсир чораларини қўллайди.
“E-qaror” электрон тизими дастлаб ҳукумат қарори билан 2021 йил январ-май ойларида Қашқадарё вилоятида эксперимент тариқасида синовдан ўтказилиши, шунингдек 2021 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилиши белгиланган эди.
Мавзуга оид
18:40 / 16.12.2022
Ҳокимлар қарорларини шахсан ўзлари имзолашга мажбур бўлади: E-qaror'га Face-ID функцияси қўшилади
17:40 / 12.12.2022
Танловсиз шартномалар ва пост-фактум тендерлар: Тошкентдаги фестиваллар 4 та фирмага бўлиб берилган
09:41 / 03.12.2022
Жамоатчиликка “ёпилаётган” e-qaror: шаффофлик “енг ичига тиқиб” қўйилмоқда
19:08 / 14.09.2022