«Ўз ишимизни танқидий қайта кўриб чиқишимиз лозим» — Танзила Норбоева Нукус воқеаларига муносабат билдирди
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Қорақалпоғистондаги воқеалардан ҳамма тўғри хулоса чиқариши ва ўз ишини танқидий қайта кўриб чиқиши кераклиги, халқ вакиллари сифатида бундай ҳолатга йўл қўйилмаслиги учун биринчи навбатда сенаторлар масъул эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Фото: Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати
Бугун, 8 июль куни Олий Мажлиси Сенатининг йигирма саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлиснинг очилиш қисмида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабат билдириб ўтди.
«Қорақалпоғистонда айрим нохуш ҳодисалар содир бўлганидан барчангизнинг хабарингиз бор. Айрим кучларнинг қанчалик ҳаракат қилишига қарамасдан бўлиб ўтган бу ҳодисалар ҳеч қачон халқимизнинг бирдамлигига рахна сола олмаслиги гувоҳи бўлдик.
Шу билан бирга содир бўлган бу ҳолатда ҳаммамиз ўзимизга тўғри хулоса чиқаришимиз ва ўз ишимизни қайта кўриб чиқишимиз лозим бўлади. Куни кеча президентимиз ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратди.
Аввало бу воқеалар барча масалалар халқ билан ҳамнафас тарзда ва ўз вақтида ечилишига барча давлат органлари ва идораларининг кучи ва ресурсларини жалб қилиш зарурлигини кўрсатмоқда.
Шунингдек, аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммо ва масаланинг катта-кичиги бўлмайди. Уларнинг ҳар бирининг ечими муҳимдир.
Ҳар қандай кичик деб қаралган масала ўз ечимини топмаган тақдирда, албатта бир куни катта муаммога айланади. Халқ вакиллари сифатида бундай ҳолатга йўл қўйилмаслиги учун биринчи навбатда биз масъулмиз! Мухтасар қилиб айтганда, ўз ишимизни танқидий қайта кўриб чиқишимиз лозим бўлади.
Фурсатдан фойдаланиб, Қорақалпоғистондаги воқеаларда қурбон бўлган ҳамюртларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига ўзим ҳамда сенаторларимиз номидан ҳамдардлик билдираман ва сабр тилайман, шифохоналарда даволанаётган фуқароларимизга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилаймиз», дея таъкидлади Сенат раиси.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский оиласи 2024 йилда қанча даромад кўргани очиқланди
Жаҳон | 16:57
-
Марин Ле Пен 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жаҳон | 16:48
-
БАА суди роҳиб қотиллигида гумон қилинган ўзбекистонликларни ўлимга ҳукм қилди – ОАВ
Жаҳон | 16:35
-
«Руслар бир томон, рус бўлмаганлар — бошқа томонга». Москвадаги фитнес-клубда чақирув ёшидагилар қуршаб олинди
Жаҳон | 16:21
Мавзуга оид

19:50 / 28.03.2025
Тўрткўл тумани «коррупциядан холи ҳудуд»га айлантирилади

16:42 / 17.03.2025
Шахснинг ўз айбини тан олгани ягона далил бўлса, у жазога тортилмайди

13:14 / 17.03.2025
Соғлиқни сақлаш, бандлик, банк соҳаларида коррупциявий ҳолатлар юқори – Сенат

11:11 / 15.03.2025