Жаҳон | 01:04 / 07.09.2018
6924
1 дақиқада ўқилади

Туркманистонда бир абонентга расмийлаштириладиган сим-карталар миқдори чекланди

Фото: depositphotos

Туркманистондаги «Алтин Асир» мобиль оператори бир кишига расмийлаштириладиган сим-карта миқдорини иккитагача чеклади. Бу ҳақда «Хроники Туркменистана» хабар қилмоқда. 

Абонент номида сим-карта бор-йўқлиги паспорт рақами орқали аниқланади.

«Алтин Асир» вакилларининг сўзларига кўра, чекловлар Россиянинг МТС компанияси Туркманистондаги фаолиятини вақтинчалик тўхтатганидан сўнг кучга кирган. Илгари «Алтин Асир» абонентлари ўз номларига бештагача сим-карта расмийлаштириши мумкин эди. 

Аввалроқ Тожикистонда 1 сентябрдан бошлаб битта сим-карта нархи 250 сомонийга (26 доллар) тенг бўлиши ҳақида хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид