Ўзбекистон | 19:45 / 06.12.2025
5077
1 дақиқада ўқилади

Водийда яна ер қимирлади

Ўзбекистонда сўнгги бир сутка ичида иккинчи зилзила кузатилди. Унинг ҳам эпицентри – Наманган вилоятининг Поп тумани.

Фото: Kun.uz

ФВВ хабарига кўра, 6 декабр куни Тошкент вақти билан соат 19:18 да эпицентри Поп туманида бўлган зилзила қайд этилган.

Зилзила кучи Поп туманида 2-3 балл (15 км), Данғара туманида 2 баллга (27 км) тенг бўлди.

Силкиниш магнитудаси – 3,4. Чуқурлиги – 11 км.

Эпицентр Тошкентдан 133 км жануби-шарқда жойлашган. Координаталари: 40,88 N, 70,72 E

Биринчи зилзила

Қайд этиш керак, 6 декабрга ўтар кечаси соат 2:04 да ҳам ўчоғи Наманган вилояти Поп туманида жойлашган зилзила рўй берган эди. Унинг эпицентрдаги сезилиш кучи: 5 балл, магнитуда 4,5, чуқурлик 17 км бўлган. Эпицентрдан Тошкент шаҳригача масофа 135 километрни ташкил этган.

Тундаги силкиниш, иккинчисидан фарқли равишда, водийдан ташқарига ҳам ёйилган эди: Наманганда 3 балл, Фарғонада 2-3 балл, Андижонда 2 балл, Тошкент ва Сирдарёда эса 2 баллик ер қимирлаши қайд этилганди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид