Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: Россиядаги фуқароларимизни поездларда олиб келиш чораларини кўряпмиз
Ўзбекистон Россиядаги фуқароларини поездлар орқали ҳам олиб келишни бошлаши кутилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 14 июль кунги видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
«[8 июлдаги видеоселектордан кейин] Қозоғистон, Россия чегарасида турган жуда кўп фуқароларимизни олиб келдик. Келганларни ҳамма карантин нормаларига эътибор қилиб жойлаштиряпмиз.
Россиядаги фуқароларимиз билан ҳам мулоқотда бўлиб, биринчи марта темир йўл билан иложи борича тезроқ ватанимизга олиб келиш чораларини кўряпмиз», – деди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон билан чегара маълум вақт қисман ёпилгани учун, чегарадаги «Жибек жоли» – «Ғишт-Кўприк» назорат-ўтказиш пункти яқинида 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтиш учун тўпланиб қолган эди. 8 июлдаги селекторда берилган топшириққа мувофиқ, ушбу фуқаролар тез орада ватанга қайтарилди.
Бийдек далада: ўзбекистонлик минглаб мигрантлар Россия-Қозоғистон чегарасида қолиб кетаётгани ҳақида
Мавзуга оид
12:03
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
23:06 / 22.04.2026
Павел Дуровнинг Россиядаги квартирасига терговга чақирув қоғози келди
22:15 / 22.04.2026