Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ ходимига болта билан ташланган шахсга нисбатан жиноят иши очилди
Фото: МИБ
2019 йил 14 март куни Бухоро шаҳар М.Авфий кўчасидаги уйда яшовчи фуқаро Ш.Н.да табиий газдан фойдаланганлиги учун 1 млн. 639 минг сўм қарздорлиги мавжуд бўлган.
МИБ хабарига кўра, у ушбу қарздорликни тўламаслик мақсадида хонадонини қарздорлиги белгиланган меъёрдан юқори бўлганлиги учун газ тармоғидан узиб қўйиш учун келган Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими ходимларига хизмат вазифаларини бажарилишига фаол қаршилик кўрсатган.
Қайд этилишича, ушбу шахс қўлидаги болта билан уларга ташланиб, шаъни ва қадр-қимматини камситиб, ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми ва 140-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:51 / 16.01.2026
Бухорода рейд: ноқонуний ов ва илон билан “цирк” томошаси аниқланди
23:12 / 14.01.2026
Хивадаги Конгресс маркази ва Фарғонадаги экспомарказ лойиҳаси президентга тақдим этилди
12:05 / 10.01.2026
Бухорода бир гуруҳ вояга етмаганлар иштирокидаги жанжал ҳолати ўрганилмоқда
14:48 / 08.01.2026