Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода бир гуруҳ вояга етмаганлар иштирокидаги жанжал ҳолати ўрганилмоқда
Telegram'да 2026 йил 8 январ куни соат 18:00 ларда «Қизлар 3 киши бўлиб бир кишини самосуд қилди» сарлавҳаси остида вояга етмаганлар ўртасидаги жанжал ҳолати акс этган видеолавҳа жойлаштирилди. Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ички ишлар органлари томонидан зудлик билан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Фото: Бухоро вилояти ИИБ
Ўрганишлар давомида аниқланишича, аввалдан мавжуд келишмовчиликлар сабаб 2026 йил 7 январ куни соат 09:00 лар атрофида Бухоро шаҳридаги «Фавворалар майдони»га яқин ҳудуд — М.Иқбол кўчасида 2009 йилда Шофиркон туманида туғилган вояга етмаган К.З. ҳамда 2008 йилда Ғиждувон туманида туғилган вояга етмаган Б.О. ўртасида жанжал келиб чиққан.
Жанжалга 2005 йилда Ғиждувон туманида туғилган Н.Ш. ҳамда 2005 йилда Шофиркон туманида туғилган Т.С. ҳам фаол иштирок этгани, улар вояга етмаган Б.О. билан биргаликда вояга етмаган К.З.га турли тан жароҳатлари етказгани қайд этилди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жанжалда иштирок этган 2004 йилда Вобкент туманида туғилган М.С. томонидан видеотасвирга олинган ҳамда 2008 йилда туғилган вояга етмаган Б.О. томонидан Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойланган.
Шунингдек, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида юқорида қайд этилган шахсларнинг шунга ўхшаш яна бир нечта жанжалли ҳолатларга алоқадорлиги аниқланган. Барча ҳолатлар бўйича қўшимча маълумотлар текширув якунларига кўра тақдим этилади, дейилади Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
14:48 / 08.01.2026
Бухородаги янги аэропорт 2027 йилнинг биринчи чорагида ишга туширилиши режалаштириляпти
11:58 / 17.12.2025
Бухорода 4,7 кг “опий” мусодара қилинди
12:56 / 01.12.2025
Бектемир–Чорбоғ йўлидаги жанжал: юк машинаси ҳайдовчисига отвёртка билан таҳдид қилинди
10:25 / 24.11.2025