Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухородаги янги аэропорт 2027 йилнинг биринчи чорагида ишга туширилиши режалаштириляпти
Янги Бухоро халқаро аэропорти 2027 йилнинг бошида фойдаланишга топширилиши мумкин. Аэропорт бир вақтнинг ўзида соатига 16 тагача ҳаво кемасини қабул қилиш, ҳафтасига 100 дан ортиқ рейсларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади.
Янги Бухоро халқаро аэропорти 2027 йил биринчи чорагида ишга туширилиши мумкин. Бу ҳақда Бухоро халқаро аэропорти директори ўринбосари Шаҳбоз Ҳайитов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида маълум қилди.
«Аэропортимизда 550 нафар ходим ишлайди. 2026 йилги режа бўйича авиақатновларни 15 фоизга кўпайтириш, 2026−2027 йилларда янги аэропорт қуриб, ишга тушириш мақсади қўйилган. Уни ишга тушириш 2027 йил биринчи чорагида режалаштириляпти. Аэропорт соатига 2000 йўловчига хизмат кўрсатади», деди Ҳайитов.
Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Жалол Арашовнинг таъкидлашича, аэропорт бир вақтнинг ўзида соатига 16 тагача ҳаво кемасини қабул қилиш, ҳафтасига 100 дан ортиқ рейсларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади.
«Ҳозирги аэропорт соатига 400 та йўловчига хизмат кўрсата олади, янги замонавий халқаро аэропортда эса бу кўрсаткич соатига 1200 та йўловчига кўпаяди Бу дегани уч баробарга салоҳият ошяпти. Ҳаво кемалари тўхташ жойлари ҳам ҳозирги халқаро аэропортда 7 та бўладиган бўлса, янги аэропортда 20 та бўлади», деди Арашов.
Маълумот учун, Бухоро туманида янги халқаро аэропорт қуриш лойиҳаси 2024 йилнинг май ойида тақдим этилганди. Ўша пайтда лойиҳа қиймати 226 миллион долларга баҳоланиб, ДХШ асосида амалга оширилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026