Ўзбекистон | 17:10 / 22.11.2019
54557
1 дақиқада ўқилади

«Нархоз» 5 кунлик таълим тизимига ўтмоқда, университетда мажбурий форма бекор қилинди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари 25 ноябрь кунидан ҳафтасига беш кун ўқийди.

«Халқ сўзи Online» хабар беришича, бугун, 22 ноябрь куни университетнинг янги ректори Конгратбой Шарипов профессор-ўқитувчилар иштирокидаги йиғилишда олий таълим муассасида жорий этилаётган янги тартиб ҳақида маълум қилган.

Эндиликда, 25 ноябрь - кейинги ҳафтанинг душанба кунидан бошлаб университетда ўқиш ҳафтаси беш кунлик этиб белгиланди ва мажбурий форма ҳам бутунлай бекор қилинди.

«Энди талабалар ўқишга исталган кийимида келиши мумкин. Ҳеч ким уларни кўйлак кийишга, галстук тақишга мажбурламайди», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь бошида иқтисодиёт университетида «катта тозалаш» ишлари бошлангани ҳақида хабар берилган эди. Университетнинг аввалги ректори Баҳодир Ҳодиев ишдан олиниб, унинг ўрнига Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Конгратбой Шарипов тайинланганди.

Мавзуга оид