Жамшид Қўчқоров: «Жорий йилда инфляция юқори бўлиши кутиляпти»
Молия вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамаси вақтида инфляция даражаси, унинг юқорилигига сабаб бўлган омиллар бўйича маълумот тақдим этди.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати
«Иқтисодий соҳада таркибий ислоҳотлар амалга оширилаётган ҳолатда жорий йилда инфляция даражаси нисбатан баланд бўлиши ва у 15,5 фоизни ташкил этилиши кутиляпти. Инфляцияни кейинги йилда 12,5-13 фоизгача пасайтириш, 2022 йил якуни билан эса 9-9,5 фоизгача пасайтириш лозим бўлади. Бунинг учун монетар ва фискал соҳада мувофиқлаштирилган ҳолда қилинадиган чоралар, рақобатбардош истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг аниқ йўналишлари амалга оширилади. Умумий фискал тақчилликни 2022 йилгача ЯИМга нисбатан 1,5 фоизгача камайтириш мақсад қилинмоқда.
Яқинда Халқаро валюта жамғармасининг Кавказ ва Марказий Осиё бўйича иқтисодий прогнозлари эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистондаги инфляция МДҲдаги энг юқори кўрсаткич, деб қайд этилди. Бунга бир неча омил сабаб бўлган. Биринчидан, инвестицияларга бўлган эҳтиёж. Йиллар давомида бу муаммо йиғилиб қолган. Эҳтиёжни қоплаш учун ички ва ташқи молиявий манбалар ишга солинди. Кредитлар ҳажми йил якунлари билан 40 фоиздан ортиқ бўлиши кутиляпти.
Иккинчидан, тарифлар. Нон ва ун нархи эркинлаштирилди. Мана, яқинда депутатлар фермерлар мурожаатини кўриб беришди. Шу каби масалалар инфляцияга ўз таъсирини ўтказяпти.
Савол туғилиши мумкин: нега инфляция даражасини кескин туширишга ҳаракат қилинмаяпти? Аввало, иқтисодиётда молиявий манбаларга бўлган эҳтиёж қондирилмай қолади, иқтисодий ўсиш даражаси пасайиб кетади. Шунинг учун буни босқичма-босқич ҳал қилишимиз керак.
Учинчидан, халқаро валюта бозоридаги ва Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкор мамлакатлари йирик валюта курслари алмашинуви сабабли миллий валютанинг маълум даражада девальвацияси содир бўлди», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Ўзбекистон | 12:55
-
Асирларни озод қилишга тайёр ҲАМАС, Судандаги жим геноцид ва Трамп депортациясини тўхтатган суд — кун дайжести
Жаҳон | 12:27
-
Республика товар-хом ашё биржасига янги раис тайинланди
Ўзбекистон | 12:22
-
«Реал» чемпионлик пойгасида қолди, «Ливерпул»га чемпионлик учун бир ғалаба қолди. Кун ўйинлари
Спорт | 12:04
Мавзуга оид

19:31 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?

12:24 / 06.04.2025
Гўшт нархи ошиши: бунга қайси омиллар таъсир қиляпти?

22:55 / 22.03.2025
Тезликни оширишга рухсат, Temu'га тақиқ ва экспортга божлар — ҳафта дайжести

12:22 / 20.03.2025