Россия қишлоқ хўжалиги соҳасига Ўзбекистондан ишчи кучи жалб этилади
Ўзбекистон Бош консулхонасида Россиянинг Ставропол ўлкасидаги "Нежинское" акциядорлик жамияти раҳбари Евгений Коломицев билан учрашув бўлиб ўтди.
"Дунё" хабарига кўра, унда қонуний миграцияни ташкил этиш, ушбу ташкилотда ишлаётган ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ўзбек томони билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
"Нежинское" АЖ раҳбарининг айтишича, ташкилот қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланади. Иссиқхоналарда бодринг ва помидор маҳсулотлари етиштирилади. Бугунги кунда жамиятда 100 нафардан ортиқ ишчи меҳнат қилади. Шундан 30 нафарини ўзбекистонликлар ташкил этади. У корхона фаолияти, хорижий ишчилар учун яратиб берилган шарт-шароитлар, ойлик маошлари тўғрисида маълумот берди. Евгений Коломицев, шунингдек, корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажми ошаётганлиги сабабли 50 нафар Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш имконияти мавжудлигини билдирди.
Бўлиб ўтган учрашув якунида хорижий корхона раҳбари билан муҳокама қилинган масалалар ва билдирилган таклифларни амалий амалга ошириш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
14:59
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги таълими соҳасига Белгия тажрибаси жорий этилади
12:32
Уммон Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқчи
15:45 / 21.11.2024
Уммон Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқчи
18:21 / 20.11.2024