Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: Қўқон шаҳри водийнинг «савдо ва транспорт-логистика маркази»га айлантирилади
Фарғона вилоятида келгуси беш йилда хизмат кўрсатиш ҳажми 2,5 баробар ошади ва 50 мингта янги иш ўринлари яратилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Бунинг учун савдо, транспорт, тиббий туризм, Ай-Ти, йўлбўйи инфратузилмаси драйвер йўналишлар сифатида белгиланади.
Ўзининг улгуржи бозорлари билан машҳур Қўқон шаҳри ягона концепция ва замонавий инфраструктура асосида водийнинг “савдо ва транспорт-логистика маркази”га айлантирилади. Хусусан, янги барпо этиладиган савдо-логистика маркази “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси корхоналари учун хизмат қилади.
Вилоят ҳудудидан ўтувчи “Тошкент – Ўш” йўналишидаги А-373 магистрал йўли бўйида янги 300 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилади.
Сўнгги йилларда хусусий тиббий хизматлар 3 баробарга ошганини ҳисобга олиб, водий ва қўшни давлатлар аҳолиси учун сифатли хизматлар кўрсатувчи Фарғона тиббиёт кластери фаолияти йўлга қўйилади.
Шу ўринда, келгуси беш йилда Рапқон, Чимён, Қизилтепа қишлоқларидаги маъданли сув захиралари атрофида 20 та янги сиҳатгоҳ барпо этилади, мавжуд тиббий курорт ва санаторийлар инфратузилмаси янгиланади.
Фарғона шаҳрида япониялик ҳамкорлар билан бирга хорижий тилларни биладиган Ай-Ти мутахассислар тайёрланиб, йирик компаниялар учун Ай-Ти дастурлар ишлаб чиқишга буюртмалар билан таъминланади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
08:25 / 18.03.2026
Фарғона ва Навоийда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
14:12 / 17.03.2026
Қўқоннинг “Тайсон”и: Фарғонада эркак бозор назоратчисининг қулоғини тишлаб, узиб олгани учун қамалди
22:30 / 15.03.2026
Фарғонада айрим болалар ўйинчоқлари савдодан олиб ташланмоқда
16:10 / 11.03.2026