«Оддий одамнинг ўғли ёки қизи порасиз бориб, кириб кетяптими-йўқми? Кириб кетяпти» - Президент таълим соҳасига Финландия тажрибаси жорий этилиши ҳақида
Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи чоғида ёшлар билан мулоқот қилди.
Давлат раҳбари мулоқот давомида таълим соҳасига Финландия тажрибасининг жорий этилиши ҳақида ҳам гапириб ўтди.
«Ҳозир таълим соҳасида 1-, 2-, 3-, 4-синфларнинг китобларини кўрдингиз. Мен айтганимдек, Финландиядан мутахассислар олиб келинди, улар билан ҳамкорлик амалга оширилди, Финландиянинг олийгоҳини очдик, улар бизга ҳамкор бўляпти.
Энди муаллимларни ҳам бошқа жойда ўқитиб эмас, ўзимизга олиб келиб ўқитяпмиз. Ўзимизда у китобларда ўқиганидан кейин, у китобларнинг маъқуллигини муаллифларнинг ўзлари ҳам рози бўлиб айтяпти: “Бу китоб бизга жуда маъқул”, “Бу китоб дунёқарашини ўзгартиради”, деб.
Тасаввур қилинглар, шу мактаблардан 10 йилдан кейин қандай болалар чиқади. Мана, порасиз ҳам ҳамма нарсани қилса бўлар экан-ку. Оддий одамнинг ўғли ёки қизи порасиз бориб, кириб кетяптими-йўқми? Кириб кетяпти. Бу ҳам инсон қадри», деди давлат раҳбари.
Маълумот учун, Ўзбекистонда Финландия таълим методикаларига асосланган таълимни республика умумтаълим мактабларида босқичма-босқич жорий этиш ишлари бошланган.
Мавзуга оид
21:19 / 21.12.2024
Тадбиркор президентдан шахсга доир ва банк маълумотларини Cloud'да сақлашга рухсат беришни сўради
20:49 / 21.12.2024
“Таннархни тушириш – кенгайиш, ҳажмни ошириш билан бўлади” — Зафар Ҳошимов
18:40 / 21.12.2024
Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерга таъзия йўллади
14:34 / 20.12.2024