Ўзбекистон | 10:35 / 30.08.2021
14506
1 дақиқада ўқилади

«Ҳар бир уй олдида камида тўрттадан дарахт эктирамиз» – Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистонда дарахт экиш кўпайтирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтаётган тадбирда маълум қилди.

“Экология бўйича вазият бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказдим, бундан хабарингиз бор. Нега? Чунки шунга мажбур бўлдик. Ҳар бир уй олдида камида тўрттадан дарахт эктирамиз, экмаганларга мажбур қиламиз, қонун йўли билан шундай йўл тутамиз. Чунки авлодларга муносиб замин қолдиришимиз шарт.

Сизлар, шу давра қатнашчилари халқ орасидаги ташвиқотчисизлар. Бугунги мукофотлар сизларга катта масъулият юклайди. Халқимизга тушунтиринг, тарғиб қилинг, шукр қилайлик, бирлашайлик. Давлатнинг энг катта қудрати халқининг ҳамжиҳатлигида”, дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Бундан олдин, экология соҳасида жавобгарликни кучайтириш нуқтайи назаридан амалдаги қонунлар қайта кўриб чиқилиши хабар берилганди.

Мавзуга оид