Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» харид қилган Boeing 787−8 Dreamliner қанча туради?
Фото: KUN.UZ
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳамда Boeing корпорацияси навбатдаги Boeing-787-8 Dreamliner йўловчи самолётини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.
Boeing матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирги листинг нархлари бўйича самолёт 239 млн долларга баҳоланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу қўшимча самолётни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистоннинг миллий авиаташувчиси 2020 йилгача ўз паркида ушбу турдаги олтита самолётга эга бўлиши хабар қилинганди. Жорий йилнинг май ойи ўрталарида етказиб берилиши кутилаётган учинчи Dreamliner МАК авиапаркида мавжуд бўлган аввалги иккита Boeing-787-8 Dreamliner’дан йўловчи ўриндиқларининг сони ошиқлиги - умумий сони 270 (бизнес классда 24та, иқтисод классда 246та) ва экипаж дам олиши учун алоҳида бўлинма ташкил этилганлиги билан фарқланади.
Мавзуга оид
13:10 / 18.06.2025
“10 дақиқа эрта борганимда самолётда бўлардим” — талаба йўлдаги тирбандлик сабаб Dreamliner ҳалокатидан омон қолди
17:03 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
14:31 / 16.04.2020
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётлари юк ташувчи сифатида қайта жиҳозланмоқда
14:52 / 26.11.2019