22:10 / 20.06.2022
16351

Самарқандда аҳолига ажратилган ун маҳсулотини сотиб юборган МЧЖ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

МЧЖ раҳбари давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган 84,5 тонна унни аҳолига арзонлаштирилган нархда етказиб бермасдан савдо нуқталари орқали қиммат нархда сотиб юборган.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда, ”Б.” МЧЖ раҳбари Ў.Х. “Оқтошдон” АЖдан тўғридан тўғри тузилган шартномаларга асосан давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган умумий баҳоси 209,8 миллион сўмлик 84,5 тонна ун маҳсулотини дислокацияда белгиланган маҳаллаларга арзонлаштирилган нархларда етказиб бермасдан, савдо нуқталари орқали қиммат нархларда сотиб юборгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Top