Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги қурилишда ишчини тупроқ босиб қолди
Самарқанд шаҳрида қурилиш объектида тупроқ остида қолиб кетган фуқаро қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракати натижасида соғ-омон олиб чиқилди.
Маълум қилинишича, 8 апрел куни соат тахминан 18:00 ларда Самарқанд вилояти ФВБ навбатчилик қисмига Олтин аср маҳалласида жойлашган қурилиш объектларининг бирида фуқаро тупроқ остида қолиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қисқа вақт ичида воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлар ёрдамида жабрланувчини тупроқ остидан чиқариб олиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.
Жабрланувчи шифохонага олиб борилган бўлиб, унинг ҳаёти ва соғлиғига хавф йўқ. Шифокорлар маълумотига кўра, у яқин кунларда тиббиёт муассасасидан чиқарилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
11:50 / 17.06.2026
ФВБ тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026