Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Қўлингни синдираман”: Самарқандда ўқувчиларга таҳдид қилган она устидан текширув бошланди
Самарқандда мактабга чақирилган ота-оналар иштирокида жанжал келиб чиқиб, улардан бири ўқувчиларга таҳдид қилиб, зўравонлик қилган. Болалар омбудсмани ҳолатни назоратга олиб, текширув бошланганини маълум қилди.
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги мактаблардан бирининг синфхонасида аёл болани қувиб, уни урмоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди. Тасвирларда аёл ўқувчиларга қарата: “Агар энди қайси биринг ўғлимга қўлингни учини теккизсанг, қўлингни синдираман. Оёғингни теккизсанг оёғингни синдираман” дегани эшитилади.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 7 апрел куни Қўшработ туманидаги 53-сонли умумтаълим мактабида, биринчи дарс соатида содир бўлган.
Таъкидланишича, 3 апрел куни тўрт нафар 1-синф ўқувчилари ўзаро жанжаллашиб қолган. Шу муносабат билан синф раҳбари ота-оналарни мактабга чақирган. Суҳбат жараёнида ўқувчилардан бирининг онаси бошқа ўқувчига нисбатан қўл кўтарган ва таҳдид қилган.
Болалар омбудсмани ушбу ҳолатни назоратга олгани, унинг сўровига асосан ички ишлар органлари ҳамда таълим тизими мутасаддилари воқеани ўрганаётганини маълум қилди.
“Мактабдаги таълим жараёнига ташқаридан ҳеч бир шахсларнинг кириб бориши, ўқувчилар жисмоний ва руҳий соғлиғига зарар етказувчи ҳаракатлар қилиши қатъиян тақиқланган. Таълим муассасасида масъуллар ўқувчи болалар учун хавфли ва бу каби номақбул вазиятларга йўл қўйиши мумкин эмас”, – дейилади омбудсман муносабатида.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қўшработ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:32 / 21.05.2026
Оғир касалликка чалинган 10 минг болада жарроҳлик амалиёти давлат ҳисобидан ўтказилади
18:31 / 18.05.2026
“Боламни копток каби учириб юборган”: Олмалиқда пикап бир болани ўлдирди, бири комада
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
17:35 / 15.05.2026