Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда ҳам боғча болалари оммавий заҳарланди
Фориш туманидаги 4 та давлат мактабгача таълим муассасасининг 37 нафар тарбияланувчиси иситма кўтарилиши, кўнгил айниши ва ҳолсизлик каби шикоятлар билан шифохонага мурожаат қилган. Улар 8 октябр куни боғчада кефир, пишлоқ ва сариёғ каби маҳсулотлар истеъмол қилгани аниқланган.
Фото: Kun.uz
Жиззах вилоятининг Фориш туманида ҳам боғча болалари оммавий заҳарланди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, кеча, 9 октябр куни соат 9:00 лардан 16:00 га қадар бўлган вақт давомида Фориш тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 1-, 3-, 5- ва 7-сонли давлат боғчаларининг 37 нафар тарбияланувчиси туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган ушбу болалар иситма кўтарилиши, кўнгил айниши, қорин оғриғи, ич кетиш ва ҳолсизликдан шикоят қилган.
Шифокорлар томонидан ўтказилган эпидемиологик суриштирув давомида болалар 8 октябр куни мактабгача таълим муассасаларида биокефир, пишлоқ ва сариёғ каби маҳсулотлар истеъмол қилгани аниқланган. Уларга анамнез ва биринчи текширувлар асосида “ўткир диарея” ташхиси қўйилиб, стационар равишда тиббий ёрдам кўрсатилган.
Жиззах вилояти Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг дастлабки хулосасига кўра, мазкур боғчаларда оммавий заҳарланиш юзага келишида озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, сақлаш, ишлов бериш жараёнларидаги санитария қоида ва нормаларининг бузилиши сабаб бўлган.
Ҳолат юзасидан Фориш туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Тошкент вилоятида қарийб 2 минг бола заҳарланиш гумони билан текширувдан ўтказилган ҳамда улардан 963 нафарига ўткир гастроэнтерит ташхиси қўйилган эди. Бу иш ортидан 7 киши қамоққа олинганди.
Мавзуга оид
10:40 / 04.12.2025
Мактаб ва боғчалар қурилишини молиялаштириш маҳаллий бюджетларга ўтказилади
08:48 / 01.12.2025
Энди боғча тарбиячилари ва психологлар ҳам касбий сертификатдан ўтади
15:00 / 28.11.2025
Германиялик оила Истанбулда инсектицид билан заҳарланиш оқибатида вафот этди
19:08 / 26.11.2025