2024 йил жарималардан 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ тушди. Бу пуллар қаерга сарфланяпти?
ЙҲХХ бошлиғи Шерзод Ибрагимовнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда 2024 йилда ҳайдовчилар томонидан қарийб 20 миллионга яқин қоидабузарликлар содир қилинган. ЙҲХХ масъули Азиз Раҳматуллаевга кўра, тўланган жарималардан тушган пуллар эса 1 триллион сўмдан ошади. Kun.uz мухбири масъуллардан ушбу маблағнинг қанчаси йўлларни таъмирлаш учун ишлатилиши ҳақида сўради.

25 феврал куни АОКАда йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши бўйича Маъмурий ва Жиноий жавобгарлик кодексларига киритилган ўзгаришлар юзасидан ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи, полковник Шерзод Ибрагимов соҳадаги айрим статистик маълумотларни очиқлади.
«2024 йилда Ўзбекистонда автомобиллар сони 600 мингга, аҳоли сони эса 1 миллионга ошди. Шунга қарамай ЙТҲлар сони камаймоқда. Ҳар 100 минг аҳолига ЙТҲлар сони камлиги бўйича Ўзбекистон МДҲда Озарбойжондан сўнг 2-ўринда қайд этилди.
2024 йил давомида ҳайдовчилар томонидан қарийб 20 миллионга яқин қоидабузарликлар содир қилинган. Бунда йилда давомида 10 ва ундан кўпроқ қоидабузарлик қилган ҳайдовчилар сони 38 мингдан ошади. Айнан улар 2024 йилдаги ЙТҲларнинг 46 фоизини содир қилган.
Ўзбекистонда 5 миллиондан ортиқ транспорт воситаси рўйхатга олинган бўлса, шундан 1 миллион 250 мингтаси умуман қоида бузмаган», — дея ЙҲХХ раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шунингдек, ЙҲХХ масъули Азиз Раҳматуллаевга кўра, 2024 йилда жарималардан тушган пуллар 1 триллион сўмдан ошади, бу қарийб 78 миллион доллар дегани.
Kun.uz мухбири жарималардан тушган пулларнинг қанча қисми йўлларни таъмирлашга сарфланиши, шунингдек, жарима пулларининг тақсимланиши ҳақида сўради.
«Жарима баллари системасининг қайси моддалар учун амал қилиши айтиб ўтилди, уларнинг аксарият йўл билан эмас, балки ҳайдовчининг қонун-қоидаларга амал қилиши билан боғлиқ. Бу савол ҳозир бизнинг мавзуга қанчалик боғлиқлигини билмайман» — деди ЙҲХХ бошлиғи Шерзод Ибрагимов.
ЙҲХХ ходими Азизхон Муродовга кўра, жарималардан тушаётган пуллар бюджетга тушади ҳамда қаерга, қанча миқдорда ажратилиши Молия вазирлиги томонидан тақсимлаб берилади.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эронда қум бўронлари сабаб 800 дан ортиқ одам шифохоналарга мурожаат қилди
Жаҳон | 04:48
-
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:12
-
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
Жаҳон | 23:30 / 04.05.2025
-
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:44 / 04.05.2025
Мавзуга оид

19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди

11:20 / 02.05.2025
Деновда ҳайдовчи 32 нафар болани Damas'га миндириб кетаётгани аниқланди

15:14 / 01.05.2025
Польша Ўзбекистондан ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш имконини ўрганмоқда

12:46 / 28.04.2025